Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко Украинада содир бўлаётган воқеалар юзасидан Sputnik мухбирининг саволларига жавоб берди.
Россия ҳозир ўтказаётган ҳарбий операцияси Украинани демилитаризация қилиш ҳамда ДХР ва ЛХРни ҳимоя қилиш имконини беради.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра Россия қўшинлари аллақачон “Киев бўсағасида турибди”, лекин, менимча бундай вазиятда фақат расмий манбааларга таяниш керак.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра айни дамда Украина ҳаво мудофаа тизими ҳамда Украинанинг барча ҳарбий ҳаво базалари ишдан чиқарилган. Ҳарбий нуқтаи назардан бу жуда муҳим факт, демак – Украина осмонида ҳар қандай парвозлар таъқиқланган ва у тозаланган.
Бу НАТО томонидан қандайдир ёрдам беришга уриниш, Украинанинг бирор аэродромига қўниш каби қалтис ҳаракатларни истисно қилади. Устига устак, ҳарбий ёрдам бериш мақсадида келган ҳар қандай самолёт уриб туширилиш хавфи ҳам борлигини унутмаслик керак.
Батафсилроқ айтганда, Россия ушбу ҳаракатлардан олдин 8 йил давомида дипломатик услублар билан Украинадаги можарони ҳал қилишга ҳаракат қилиб келди. Киев, катта қийинчиликлар билан эришилган Минск шартномаларини бажармади ва сўнгги кунларда уларга нисбатан сурбетларча менсимаслик намойиш қилинди.
Улар ўзлари яқинда биз НАТОга кирамиз ва бизга замонавий ҳаво мудофаа тизимлари беришади деб ўйлаган бўлса керак. Лекин Россия Қуролли кучлари операцияси мамлакатда НАТО қуроллари борлиги ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ва аксинча ушбу мамлакатга катта муаммолар туғдиришини яна бир бор намойиш қилмоқда.
- Бизга 8 йил давомида Украина Қуролли кучлари Европани Россиядан ҳимоя қилмоқда деб айтиб келишган. Лекин ҳозир Украина армияси қаршилик кўрсатишга қодирми?
- Ҳозир бизнинг ихтиёримиздаги маълумотга кўра, Украина армиясининг штаблари, алоқа марказлари ишдан чиқарилган. Украина қўшинлари саросима ҳолатда. Жаҳон армиялари рейтингида Украина 22-ўринда бўлишига, 200 0000 аскар, 2000 танк, 70 та қирувчи ва 30та вертолётга эга бўлишига қарамасдан – бу рақамлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Украина армияси кўз ўнгимизда тарқалиб кетмоқда. Вазият Америкаликлар Афғонистонни тарқ этганда бўлгандай. Украинанинг Су-27 самолёти Россия билан жанг қилишни истамай, қўшни Руминия ҳудудига қочиб ўтмоқда.
- Менимча Украинани тўлиқ демилитаризация қилиш учун 5 кундан кам вақт керак бўлади. Бунга “Дўстларни тинчликка ундаш” операцияси каби қарайдиган бўлсак.
- Демилитаризация дегани ўзи нима?
- Бу ҳарбий инфратузилмани тўлиқ йўқ қилиш дегани, жумладан НАТОнинг қаҳрамон шаҳар Очаководаги разведка базасини ҳам. Гап қурол-аслаҳа омборлари, бошқарув пунктлари, ҳарбий техника, аэродромлар, ҳарбий авиация. Хуллас ДХР, ЛХР ёки Россияга бугун ёки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган барча воситалар. Бунда одамларни, албатта, ҳеч ким ўлдиришни истамайди. Ҳарбийларга, қуролларини топшириб уйларига бориш таклиф қилинган.
Шундан сўнг Украинада янгиланган ҳукумат ва янгиланган армия ташкил қилинади. Янги Украина қўшниларга бошқа таҳдид солмайди - Беларусга, Россияга, Донбасс республикаларига.
- Украина ҳарбийларидан қанчаси ўз хохиши билан қуролини топширади деб ўйлайсиз?
- Бунга яққол мисол билан жавоб бериш мумкин. 2014 йилда Қрим ярим ороли умумхалқ референдуми асосида Россияга қўшилишга қарор қилганда, у ердаги Украина ҳарбийларининг 90%и ўз хоҳиши билан Россия Қуролли кучлари таркибига ўтган эди. Улар ўшанда бу тарихий имконият эканини яхши тушунишган эди.
2022 йилда ҳам Украина ҳарбийларининг катта қисми ушбу тарихий вазиятни тўғри тушунишади ва тўғри қарор қабул қилишади деб умид қиламан. Улар Донбасс чегараларида сўнгги томчи қони қолгунича курашишга тайёр эмас деб ўйлайман.
Техник нуқтаи назардан, бошқарув марказлари яксон қилинган, алоқалар узилган вақтда, ҳарбий қўшинлар, уларнинг сони қанчалик кўп ва техник жиҳатдан қанчалик жиҳозланган бўлмасин, қуролли кучлар саросимага тушган тўдага айланиб қолади. Яъни акарият ҳолларда бошқарувни йўқотиш – Қуролли кучларни йўқотиш билан баробар.
- Бирор учинчи давлат ҳозир ушбу можарога аралашиши мумкинми?
- Менимча, “ҳамкорларимиз”нинг Россия амалга ошираётган ушбу махсус мудофаа операциясга аралашмасликка ақли етади. Лекин бирор киши аралашишга уриниб кўрса, жавоб симметрик ва жуда қаттиқ бўлади. Россия Бош штаби хариталарида альянснинг ҳам, АҚШнинг қўмондонлик бошқарув пунктлари нишон сифатида белгиланган бўлса керак. Нафақат Европадаги. Шу сабабдан ушбу можарони учинчи жаҳон уруши даражасига олиб чиқиш НАТОнинг ҳам АҚШнинг ҳам манфаатларига жавоб бермайди.
Россиянинг чекинадиган бошқа жойи қолмади. Бизнинг барча учун тенг ҳуқуқли бўлган хавфсизлик тўғрисида ташаббусларимизга “ҳамкорлар” менсимаслик билан жавоб қайтаришди. Шундан сўнг Россия – майли, унда биз ўз хавфсизлигимизни ҳарбий-техник воситалар билан ҳал қиламиз, деб жавоб қайтарди. Менимча бу жуда ҳалол ва тарихий адолатлидир.
- НАТО Россия ҳаракатларга жавоб беришни ваъда берди? Бу қандай жавоб бўлиши мумкин?
- НАТО Россияга жавоб бера олмайди, чунки НАТО технологик жиҳатдан жуда заиф. Уларнинг Болтиқбўйи ёки Руминияда жойлашган кам сонли олдинги саф қўшинлари ярим соат ичида йўқ қилиниши мумкин. Ракета зарбалари билан. Ҳеч қандай ҳаво мудофаа тизимлари ушбу зарбадан ҳимоя қила олмайди. НАТОдагилар буни жуда яхши тушунади. Биз бугун Брюссель ва Вашингтондан эшитаётган гаплар – шунчаки оғиз кўпиртириш.
Реал вазиятни тушунадиган ҳарбий қўмондонлар АҚШ президентига Байденга бироз олдин Россия билан 3 босқичли келишув имзолашни таклиф қилишган эди. Менимча бу тўғри йўл:
1. Россия билан Депр дарёсидан нарига ўтмаслиги ҳақида келишиб олиш
2. Шарқий Европадан хорижий кучларни олиб чиқиш
3. Бўлажак ҳарбий ўқув машғулотларда ҳам ҳарбий тангликни камайтириш
Менимча, бу сафар ҳарбий қўмондонлар сиёсатчилардан кўра малакалироқ бўлиб чиқишди. Нима бўлганда ҳам НАТО Россияга ҳеч қандай жавоб қайтара олмайди.
- Россия Қуролли кучлари қандай техник воситалардан фойдаланмоқда?
- Мудофаа вазирлиги ўз хабарларида бунга аниқлик киритмаган. Украинадек йирик давлатнинг ҳарбий инфратузилмасини бир неча соат ичида йўқ қилиб ташлаш осон эмас. Украина осмонида биз ҳеч қадай самолётларни кўрмадик, демак улар юқори аниқликда зарба берувчи ракеталардан фойдаланишган. Лекин бу 100% аниқ эмас.
Ракета технология соҳаларида Россия бугунги кунда жаҳонда етакчи. Фақат Россия Қуролли кучлари ихтиёрида гипертовуш тезлигидан бир неча баробар тез учадиган ракеталарнинг турли хиллари мавжуд. “Калибр”, “Искандер”, “Кинжал” ва бошқалар. Улар қуруқликда, самолётлар ва кемаларда жойлаштирилиши мумкин.
Алоҳида айтиб ўтмоқчиман, бизнинг Ўрта-ер денгизида ҳам бир неча ракеталар билан қуролланган стратегик бомбардимончи ва қирувчи самолётларимиз бор. Ҳар эҳтимолга қарши. У ерда бирор киши “томогавк” ракеталари билан Украинага ёрдам бермоқчи бўлса.
Хуллас мен, хавотирга ўрин йўқ, ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман.
- Яқин келажакда нималарни кутиш мумкин?
- Менимча яқин келажакда Украинада катта ўзгаришлар содир бўлади, сиёсий маънода. Украина Конституциясига ўзгариш киритилади. У ердан Россияга қарши қаратилган ва НАТОга киришга қаратилган бўлимлар олиб ташланади.
Шунингдек, ушбу қадам келажакда бутун Шарқий Европани тинч ва хавфсиз ҳудудга айлантиришга ёрдам беради. Руминия, Молдова, Польша ва Европанинг бошқа узоқроқ давлатлари учун ҳам бу яхшигина сабоқ бўлади. Ўйлайманки, улар Украина мисолида ўз ҳудудида хорижий давлат қўшинларини жойлаштириш нақадар хавфли бўлиши мумкинлигига тушуниб етишади.
Россия билан муносабатларни, биз олдин айтгандек, тенг ҳуқуқли хавфсизлик асосида қуриш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади