АҚШ президенти Жо Байден Украина атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисалар туфайли Россияга қарши янги санкциялар қўллади ва кескин вазият юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Жо Байден Европадаги ҳарбий ҳаво кучлари ва қуруқликдаги қўшинни иттифоқдошлар шарқий қанотига кенгайтиришга рухсат бергани, АҚШнинг НАТОни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Америка қўшинлари Украинадаги урушда қатнашиш учун Европага кетмаётганлигини тушунтирди.
«Ўтган йили Украинага 650 миллион доллар миқдорида мудофаа ёрдами кўрсатганмиз. Бизнинг ҳарбий кучлар Россия ва Украина ўртасидаги низода иштирок этмаяпти, келгусида ҳам унинг иштирокчиси бўлмайди, ҳарбийларимиз Европага Украинада жанг қилиш учун эмас, балки НАТОдаги иттифоқдошларини ҳимоялаш учун жўнатилмоқда», — деган АҚШ президенти.
Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъулият Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирди.
«Путин — зўравон. Путин уруш йўлини танлади. Энди уни ва Россияни ушбу ҳаракат учун жиддий оқибатлар кутиб турибди», — дейди Байден.
Жо Байден Россия президентининг Собиқ иттифоқни қайта тиклаш ниятида эканлиги ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини билдирган.
«Путин Украинадан ҳам жиддийроқ мақсадларни кўзлаган. У Собиқ иттифоқни тиклашни ният қилган. Мана шу энг асосий масала», — деган АҚШ давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади