Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ва у ерда ҳарбий операцияларни бошлагани учун мамлакатга нисбатан янги санкциялар жорий қилди.
Санкцияларда қуйидагилар кўзда тутилган:
- Россия бизнесининг доллар, евро, фунт ва иенадаги операциялари чекланади;
- Россияга юқори технологиялар маҳсулотлари импортини 50 фоизга чеклаш;
- Россиянинг тўртта банки, хусусан, «ВТБ»га қарши санкциялар;
- АҚШ ва EИ бозорларида Россиянинг катта давлат компаниялари фаолиятини чеклаш;
- Россиялик амалдорлар, катта бизнесменлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан тақиқлар.
АҚШ президенти ушбу санкцияларнинг анча кучли эканлиги ва Россияни SWIFT банклараро ўтказмалар тизимидан узиб қўйишдан ҳам ёмонроқлигини қайд этган. Аввал Ғарб мамлакатлари Москва Украинага ҳужум қилишга уринадиган бўлса, уни SWIFT’дан узиб қўйиш режасини муҳокама қилганди.
Байден АҚШнинг Россия билан урушга киришмаслиги, лекин НАТО мамлакатларини ҳимоя қилиш учун Европага қўшимча ҳарбий кучлар жойлаштиришини такроран айтиб ўтди. 25 февралда альянсга аъзо 27 нафар мамлакат раҳбарлари саммитда тўпланади, дея қўшимча қилган Байден.
«Ушбу зўравонлик жавобсиз қолмаслиги керак. Ушбу ҳодисалар асоратлари Америкага ҳам таъсир қилса, оқибати бундан-да (газ нархининг ошгани назарда тутилган) ёмон бўлади», — деган АҚШ президенти.
Шунингдек, у «Путиннинг зўравонлиги» Россияга ҳам иқтисодий, ҳам стратегик томондан қимматга тушишини қайд этган, Путиннинг ўзи халқаро майдонда яккаланиб қолишини тахмин қилган.
23 февралда АҚШ Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олгани учун унга қарши санкциялар жорий қилган. Россия ривожланиш давлат корпорацияси ва Промсвязбанк, уларнинг шўъба тузилмалари (ЦСКА футбол клуби ҳам) ва россиялик юқори лавозимдаги амалдорларнинг уч ўғли санкциялар рўйхатига тушган.
Бундан ташқари ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олган Россияга қарши Европа иттифоқи, Австралия, Канада, Япония каби давлатлар ҳам санкциялар жорий этган. ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини тан олиш учун овоз берган Давлат думасининг 351 нафар депутатига ҳам Европада чекловлар белгиланган. EИ Россия мафкураси тарғиботчилари, ҳарбийлар ва бошқа амалдорларга ҳам санкциялар қўллаган.
24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади