Фото: AFP
Украина томони ҳарбий йўқотишлари ва тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақида, шунингдек, душманнинг йўқотишлари ҳақида маълумот бермоқда, Россия ўз йўқотишларини очиқламаган ва Украина томони маълумотларини тасдиқламаган.
Блицкриг амалга ошмади
24 феврал куни амалга оширилган ҳужум натижасида Россия назорати остига ўтган Украина ҳудудлари (оч яшил рангда кўрсатилган).
Украина президенти кечқурунги телемурожаатида мамлакатнинг бир неча ҳудудларида ҳарбийлар душман ҳужумини қайтарганини маълум қилди.
«Донбассда бизнинг қуролли кучларимиз аъло даражада ҳаракатланди. Харьков йўналишида ҳам шаҳар ишончли қўлларда. Энг муаммоли вазият - жанубда. Бизнинг ҳарбийлар Херсон атрофида қақшатқич жанг олиб бормоқда», деган у.
«Душман босиб олинган Қримдан босим қилмоқда ва Мелитопол томонга ўтишга интилмоқда. Мамлакат шимолида душман Чернигов области бўйлаб секинлик билан ҳаракатланмоқда, аммо у ерда уларни тўхтатадиган кучлар бор. Житомир областида ишончли мудофаа ўрнатилган. Душман десанти Гостомелни эгаллаб олган, ҳарбийларга уларни йўқ қилиш топшириғи берилди», дея қўшимча қилди президент.
Кун давомида рус ҳарбий авиацияси Украинанинг турли ҳудудларида турли объектларга зарба беришда давом этди.
Ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши
Эрталабки соат олтида Россия федерал телеканаллари Владимир Путиннинг чиқишини намойиш этди, у Украина ҳудудида ҳарбий амалиёт бошлангани, операциянинг мақсади - «демилитаризация ва денацификация» экани айтилди.
«Қонхўрлик учун барча масъулият Украинадаги режим зиммасида», деган Путин. У украин ҳарбийларини қуролларни топширишга чақирди.
ДХР «халқ милицияси» раҳбари Эдуард Басурин «биринчи рақамли вазифа» - Донецк ва Луганск обалстларининг административ чегаралари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва «украиналик сиёсатчилар зулми остида эзилаётган» одамларни озод этиш эканини айтди. Россияликлар амалиёт бошлагунча ДХР ва ЛХР Украинанинг бу областларининг учдан бир қисмини назорат қиларди.
Украинанинг турли регионларида аҳоли отишмалар овозлари эшитилаётгани ҳақида хабарлар берди. Путиннинг мурожаатидан тахминан бир соат вақт ўтиб Украина ва Ғарб нашрларида россиялик ҳарбийлар Украина чегарасидан ўтиб, Харьков ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқалди. Украин ҳарбийлари маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Харьковда шиддатли жанглар бошланган.
Россия мудофаа вазирлиги Украина армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофа тизимлари бостирилгани ва Украина аэропортларидаги ҳарбий инфратузилмалар йўқ қилинганини маълум қилди. Украина томони бу маълумотни тасдиқламади.
Украина чегара хизмати Россия Украина чегарасига тонгда Беларусь қуролли кучлари кўмагида ҳужум қилганини маълум қилган. Беларусь президенти Александр Лукашенко бу маълумотни рад этиб, унинг ҳарбийлари амалиётда иштирок этмаётгани, аммо Россия президенти сўраса, унга қўшилишга тайёрлигини айтди.
Куннинг иккинчи ярмида Украина ҳукумати россиялик ҳарбийлар чегарадаги мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Киев области ҳудудига кирганини маълум қилди. Шунингдек, россияликларнинг ҳарбий техникалари Беларусь билан чегара орқали Житомир областига кирган.
Йўқотишлар
Россия ва Украинанинг ҳарбийлар ва техник йўқотишлар бўйича маълумотлари турлича. Украина қуролли кучлари вакиллари Луганск областида русларнинг беш самолёти уриб туширилганини маълум қилган. Россия мудофаа вазирлиги бу хабарни «ёлғон» деб атаган.
Украина Бош штаби Харьков йўналишида россиялик ҳарбийлардан 50дан ортиғи йўқ қилингани ҳақида хабар берган. Аммо Россия томони йўқотишлар ҳақида хабар бермади.
Украина президенти офиси тонгдаги ҳужумлардан кейин Украина томонининг йўқотиши 40 нафардан ошганини хабар қилганди.
Кун охирига келиб маълумотлар янгиланди. Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия Украинага бостириб кирган биринчи кунда 137 нафар украиналик ҳалок бўлган, 316 киши яраланган.
CNN телеканали Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан юздан ортиқ киши жабрланганини хабар қилган. Тинч фуқаролар орасидаги қурбонлар сони ўнлаб, ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмади. Донбассдаги республикалар ҳам тинч аҳоли орасида ҳалок бўлган ва яраланганлар борлигини маълум қилган, аммо аниқ маълумотлар берилмаган.
Сўнгги хабарларга кўра, Киев яқинидаги «Гостомел» аэропорти руслар қўлига ўтган, Зеленский аэропортни қуршаб олиш ва босқинчиларни йўқ қилишга буйруқ берган. Шунингдек, Россия армияси Чернобил АЭСни ва Харьков областининг бир қисмини назоратига олган.
Янги санкциялар
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Франция президенти Эммануэль Макронга мурожаат қилган ва ҳозирда Украина талаби билан Россияни SWIFT банклараро тўлов тизимидан узиш ва Украина осмонини парвозлар учун ёпиш (жумладан ҳарбий авиация учун) масаласи кўриб чиқилмоқда.
Хабарларга кўра, Европа давлатлари орасида бундай санкциялар борасида якдиллик йўқ.
SWIFT - сайёранинг деярли барча мамлакатларидаги 11 минг молия ташкилотлари ўртасида пул ва бошқа қимматликларни ўтказиш учун ягона универсал каналдир. Бир йилда SWIFT орқали 5 миллиарддан ортиқ шундай амалиётлар амалга оширилади.
Британия бош вазири Борис Жонсон Россия учун «вайронкор» санкциялар ҳақида эълон қилди:
1. Барча Россия банклари активлари музлатилади, улар Британия молия тизимидан чиқарилади. ВТБ банки автивлари зудлик билан ва тўлиқ музлатилади.
2. Россия компаниялари ва давлати Буюк Британиядан кредит олишини тақиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
3. 100дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг активлари музлатилади.
4. «Аэрофлот» самолётлари Буюк Британияга қўниши тақиқланади.
5. Россияга икки мақсадли, яъни ҳарбий мақсадларда ҳам ишлатиш мумкин бўлган маҳсулотлар экспорти тақиқланади.
6. Британия юқори технологияли маҳсулотлар ва бурғилаш учун қурилмаларни Россияга экспорт қилишни бутунлай тўхтатади.
7. Россия фуқароларининг Британия банкларидаги депозитлари чекланади.
8. Британия иттифоқчилар билан Россиянинг SWIFT тизимидан узилиши устида ишламоқда.
9. Шу каби санкциялар Беларусга нисбатан ҳам қўлланади.
10. Британия Пасха байрамигача иқтисодий жиноятлар тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритади.
«Россиялик олигархлар яширинишга жой топа олмайди», деган бош вазир.
АҚШ президенти Байден ҳам Россияга қарши қатъий санкциялар ва иқтисодий чекловлар киритишни ваъда қилди.
«Биз жасур украин халқини қўллаб-қувватлаймиз», деган Америка президенти.
Россияда нималар бўлмоқда?
Москва марказида урушга қарши акциялар иштирокчиларини қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда. Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам россиялик ҳарбийларнинг Украинага ҳужумини тўхтатишни талаб қилиб, акциялар ўтказилмоқда.
«ОВД-Инфо» маълумотига кўра, Россиянинг 47 шаҳрида акция иштирокчиларидан мингдан ортиғи қўлга олинган.
Шунингдек, Россия жамоатчилик арбоблари, шоу-бизнес вакиллари, ёзувчилар, олимлар ва кўплаб таниқли шахслар урушга қарши чиқишлар қилмоқда.
Хабарларга кўра, Украина билан урушга муддатли хизматга чақирилган ёш йигитлар ҳам юборилмоқда.
Қуйида урушнинг дастлабки соатларида олинган суратлар эълон қилинади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади