17:28 / 25.02.2022
796

Канада Путиннинг атрофидагилар ва Россиянинг 27 та молиявий институтига қарши санкциялар киритди

Канада Путиннинг атрофидагилар ва Россиянинг 27 та молиявий институтига қарши санкциялар киритди
Фото: Getty Images
Канада Украина инқирози сабаб Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг сайтида эълон қилинган ҳужжатда сўз боради.

«Янги тузатишлар билан президент Путинга яқин доирага кирувчи 31 кишига, уларнинг яқинларига ва Канада санкциялари қўлланган айрим шахсларнинг оила аъзоларига ҳамда 27 та асосий молия институтга нисбатан чекловлар жорий этилди», — дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, ҳужжатда таъкидланишича, тузатишлар Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг мустақиллигини тан олишни ёқлаб овоз берган Россия Давлат думасининг 351 аъзосини ҳам ўз ичига олади.

Эълон қилинган ҳужжатга мувофиқ, санкциялар «Сбербанк» раҳбари Герман Греф, «VEB.RF» раиси Игорь Шувалов, бизнесмен Евгений Пригожин ва ака-ука Ротенбергларнинг фарзандларига нисбатан қўлланади.

Шу билан бирга, мамлакат Марказий банки, «Сбербанк», «ВТБ», «Алфа-банк», «Совкомбанк», «Русгидро», «Ростех», «Роскомфлот», «Россия темир йўллари», «Транснефть», «Газпром», «Ростелеком», «Алрос», «ОАК», «Тактик ракета қуролланиши» корпорацияси, «Газпронефть», «Транснефть» ва Молия вазирлигига қарши санкциялар жорий этилган.

Шунингдек, тўрт нафар Украина фуқароси ҳам санкцияларга учраган — Тарас Козак, Владимир Олейник, Олег Волошин ва Владимир Сивкович.

23 февралда АҚШ Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олгани учун унга қарши санкциялар жорий қилган. Россия ривожланиш давлат корпорацияси ва Промсвязбанк, уларнинг шўъба тузилмалари (ЦСКА футбол клуби ҳам) ва россиялик юқори лавозимдаги амалдорларнинг уч ўғли санкциялар рўйхатига тушган.

Бундан ташқари, ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олган Россияга қарши Европа иттифоқи, Австралия, Канада, Япония каби давлатлар ҳам санкциялар жорий этган. ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини тан олиш учун овоз берган Давлат думасининг 351 нафар депутатига ҳам Европада чекловлар белгиланган. ЙИ Россия мафкураси тарғиботчилари, ҳарбийлар ва бошқа амалдорларга ҳам санкциялар қўллаган.

24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада Путиннинг атрофидагилар ва Россиянинг 27 та молиявий институтига қарши санкциялар киритди