25 феврал куни эрталаб Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқароларига навбатдаги мурожаат билан чиқди.
«Фақат украиналикларнинг бирдамлиги ва қатъияти бизнинг эркинлигимизни сақлаб қолиш ва давлатни ҳимоя қилишга қодир. Армия, чегарачилар, Миллий гвардия, полиция, разведка, ҳудудий мудофаа кучлари ўз вазифаларини максимал даражада бажармоқда», — деган Зеленский.
Унинг фикрича, эртами-кечми Россия Украина билан мулоқотга киришиши керак. «Бу мулоқот қанчалик тез бошланса, Россиянинг ўзидан ҳам шунчалик кам йўқотиш бўлади», — деди у.
Нутқининг охирида Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилган.
«Ҳурматли Россия Федерацияси фуқаролари! Бугун тунда улар қаҳрамон шаҳар Киевнинг турар-жойларини бомбардимон қила бошладилар. Буларнинг барчаси менга 1941 йилни эслатади. Норозилик билдириб намойишга чиққан Россия Федерациясининг барча фуқароларига айтмоқчиман: биз сизни кўрмоқдамиз. Бу сиз бизни эшитганингизни англатади, демак сиз бизга ишона бошлаяпсиз. Биз учун курашинг, урушга қарши курашинг», дейди Украина раҳбари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади