22:09 / 25.02.2022
1 030

Кремль Путиннинг музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Кремль Путиннинг музокараларга тайёрлигини маълум қилди
Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Россия Украина билан музокара столига ўтиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Жинпинг билан телефон мулоқоти вақтида айтган.

«Россия Украина билан юқори даражада музокаралар ўтказишга тайёр», дея Путиннинг сўзларини келтирган Хитой ташқи ишлар вазирлиги.

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Владимир Зеленскийнинг мурожаати маълумот ўрнида қабул қилинганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар учун Минск шаҳри танланган.

«Зеленский Украинанинг нейтрал мақоми бўйича музокарага тайёрлигини билдирганди. Бошданоқ Владимир Путин операция мақсади ЛХР ва ДХРга ёрдам бериш эканини айтганди. Бу эса нейтраллик мақомининг ажралмас қисмидир», деган Песков.

Россия томонидан музокараларга Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент администрацияси вакиллари боради.

Олдинроқ Владимир Зеленский Путинга мурожаат қилиб, музокаралар столига ўтиришни сўраганди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эса Украина армияси таслим бўлсагина музокара ўтказилишини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Путиннинг музокараларга тайёрлигини маълум қилди