00:47 / 26.02.2022
1 349

Путин украин ҳарбийларини ҳокимиятни қўлга олишга чақирди

Путин украин ҳарбийларини ҳокимиятни қўлга олишга чақирди
Фото: Gleb Garanich / Reuters
Украина ҳудудида россияликлар Украина қуролли кучларининг доимий қисмлари эмас, балки асосан миллатчи тузилмалар билан тўқнашмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент Владимир Путин маълум қилди. У Украина қуролли кучларини ҳокимиятни ўз қўлига олишга чақирди.

«Россия армиясининг асосий тўқнашувлари, кутилганидек, Украина қуролли кучларининг доимий қисмлари билан эмас, балки миллатчи тузилмалар билан кечмоқда, қайсики Донбассдаги геноцид ва халқ республикаларининг тинч аҳолиси қони тўкилиши учун жавобгар бўлган гуруҳлар», деган у.

Бундан ташқари, унинг маълумотига кўра, «доимий қисмлар таркибига киритилган миллий элементлар нафақат қолганларни қуролли қаршилик кўрсатишга ундайди, балки бошқаларнинг таслим бўлишининг олдини олиш вазифасини ҳам ўтайди».

Россия президенти неонацистлар аҳоли турар жойлари ҳудудига оғир қуролларни жойлаштириб, террорчилардек ҳаракатланаётганини айтган.

«Яна бир бор Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларига мурожаат қиламан. Неонацистлар ва бендеровчилар сизларнинг болаларингиз, рафиқаларингиз ва қариялардан жонли қалқон сифатида фойдаланишига йўл қўйманг. Ҳокимиятни ўз қўлингизга олинг! Афтидан, Киевда ўтириб олиб, Украина халқини гаровга олган бу наркоман ва неонацистлар тўдасидан кўра, сизлар билан келишиш осонроққа ўхшайди», деган Путин.

У Украинадаги воқеаларда хорижлик, жумладан америкалик маслаҳатчилар ҳам қатнашаётгани тўғрисида маълумотга эгалигини қўшимча қилган.
«Россия аскарлари ва зобитларига юқори баҳо бермоқчиман, улар халқимиз ва ватанимизни ҳимоя қилиш бўйича қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддаламоқда», деган шунингдек Путин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин украин ҳарбийларини ҳокимиятни қўлга олишга чақирди