Криптовалюта билан шуғулланганларга 10 йил қамоқ — Хитой

Криптовалюта билан шуғулланганларга 10 йил қамоқ — Хитой
Фото: «Rossaprimavera»
ХХР Олий халқ суди криптовалюталар бўйича операциялар билан шуғулланишни жиноятга тенглаштирди, деб хабар берди «South China Morning Post» газетаси.

Операцияларда айланган маблағга қараб жарималар белгиланади. 100 минг юан ($15 800)дан ошса «йирик» деб таснифланади. Агарда маблағ 50 млн. юандан юқори бўлса, «фавқулодда жиддий» саналиб, 10 йилдан кўпроқ муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Янги тартиб 1 мартдан кучга киради.

Пекин криптовалюталар ва майнингга қарши қаттиқ курашяпти. Хитой банкларига биткоин билан шуғулланиш 2013 йилдаёқ тақиқланган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар