12:46 / 26.02.2022
2 645

Украина 3,5 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди

Украина 3,5 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди
Фото: Reuters
Украинада давом этаётган урушда 3,5 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлди ва салкам 200 нафари асирга тушди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подолякка таяниб, «Униан» хабар берди.

«Бугун эрталабки ҳолатга кўра, 3,5 мингдан ортиқ россиялик ҳалок бўлди ва салкам 200 киши асирга тушди», — дейди Подоляк «Рада» телеканали эфирида. У Украина томонидан қанча одам ҳалок бўлганини айтмаган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинага бостириб кирилганидан буён қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Подолякнинг сўзларига кўра, Украина армияси Киевдаги вазиятни назорат қилмоқда, шаҳарда локал урушлар давом этмоқда. Бир кун олдин Украина президенти Владимир Зеленский рус қўшинлари тунда ҳужумга ўтишини айтган эди.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинани «демилитаризация» ва «денасификация» қилиш бўйича «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Шундан сўнг, Владимир Зеленский Украинада 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий қилди. Украина фуқаролигига эга бўлган 18-60 ёшли эркакларга энди мамлакатни тарк этиш тақиқланади. Россия ҳужумининг биринчи кунида 137 нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина 3,5 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди