Рус тилида сўзлашадиган олимлар халқаро ассосиацияси (RASА) Россиянинг Украинага қилган қуролли ҳужумини қораловчи баёнотни эълон қилди.
Баёнот матнида Россия қилаётган ишлар Украина халқи олдидаги энг оғир жиноят эканлиги, ушбу ҳаракатлар Россияни ижтимоий изтироб ва изоляцияга дучор қилиши баён этилган. Матнни ўнлаб олимлар, хусусан, Нобель мукофоти лауреати Андрей Гейм ҳам имзолаган. Қуйида Facebook’ка жойлаштирилган баёнот матнини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Биз Россия илмий диаспораси вакиллари Россия Федерациясининг Украинага қарши зўравонлик ҳаракатларидан нафратланамиз. Россия қўшинларининг асоссиз огоҳлантирмасдан қўшни мамлакатга бостириб кириши, бомбардимон қилиши, ракета зарбаларини йўллаши ва бошқа ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда, бу — Украина халқи олдидаги ўта мудҳиш жиноят.
Юзага келган уруш Россия халқи учун ҳам жиноят, ушбу қуролли тўқнашув оқибатида улар дунёдан узилиб, ижтимоий изтиробларда яшашга маҳкум. Сўнгги кунларда фожиа ва оғриқлар билан яшаётган Украина халқи билан бирга эканимизни билдирамиз. Ҳамкасбларимиз – украиналик олимларни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни ва мамлакатдан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қиламиз.
Татяна Бронич, кимёгар
Елена Вассерман, биофизик
Пётр Воробев, физик
Андрей Гейм, физик
Вадим Гладишев, биокимёгар
Сергей Гуриев, иқтисодчи
Алексей Дяткин, кимёгар
Сергей Ерофеев, социолог
Игорь Ефимов, биофизик
Александр Кабанов, кимёгар
Евгений Кунин, биолог
Мариа Кондратова, биоинформатик
Алекс Краснок, физик
Марк Липовецкий, филолог
Дмитрий Мурзин, кимёгар
Михаил Паписов, кимёгар
Алекс Полинский, кимёгар
Мария Полинская, лингвист
Алексей Пшежецкий, биокимёгар
Роалд Сагдеев, физик
Татяна Татаринова, биоинформатик
Алексей Эфрос, информатик
Алексей Крушелницкий, физик
Алексей Осколский, биолог
Марина Могилнер, тарихчи
Наталя Берлова, математик
Сергей Глебов, тарихчи
Александр Ишкин, биоинформатик
Александр Прищепов, географ
Александр Слита, биолог
Светлана Шепёткина, эпизоотолог
Виктория Доронина, микробиолог
Татяна Кондратева, иммунолог
Александр Апт, иммуногенетик
Элина Зуева, биолог
Юлия Рашба, кимёгар
Анна Гуллер, биолог
Екатерина Викторова, биолог
Алексей Вольфсон, молекуляр биолог
Елена Журова Сатер, иқтисодчи
Сергей Пустилников, иммунолог
Александр Ишов, биолог
Станислав Черепанов, биофизик
Александр Бирюков, информатик
Владимир Польшаков, биохимик
Сергей Вибойшиков, кимёгар
Юлия Голова, кимёгар
Сергей Турицин, физик. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди