Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Украинага мудофаа учун зудлик билан 600 миллион доллар ёрдам пули ажратишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уйга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Эълон қилган меморандумда «Мен давлат котибига Украинага зудлик билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш ваколатини топшираман», — дейилган.
Давлат котиби Украинага беғараз мақсадда 250 миллион доллар ажратиш АҚШ манфаатларига тўғри келиш-келмаслиги бўйича хулоса чиқариши керак. Байденнинг айтишича, яна 350 миллион доллар Пентагонга мудофаа товарлари ва хизматлари, шунингдек, ҳарбий таълим ва тайёргарлик учун ажратилиши керак.
Аввалроқ АҚШ президенти администрацияси Конгрессдан Украина инқирозини тартибга солиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун 6,4 миллиард доллар ажратишни сўраган эди. 2022 йилда АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам сифатида 650 миллион доллар ва гуманитар ёрдам мақсадида 52 миллион доллар ажратган. Мамлакат 2014 йилдан буён АҚШдан умумий қиймати 2,7 миллиард долларга тенг ёрдам олган.
Бундан олдин Еврокомиссия Украинага 1,2 миллиард евро ажратишни маъқуллаган, шунингдек январь бошида АҚШ администрацияси Украинага қўшимча 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни 2021 йил декабрида маъқуллагани, 2022 йил 1 февралда эса АҚШдан яна 84 тонна ҳарбий ёрдам Украинага етказиб берилгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди