
Фото: «Geeknetic»
Дунёдаги энг йирик мобил саноат кўргазмаси — Mobile World Congress (MWC) Россияга ўз павильонларини ажратишдан бош тортди. Ушбу тадбир ташкилотчиси — Глобал мобил коммуникация тизимлари ассоциацияси (GSMA) ушбу қарорга келди.
Сабаб — Украина билан боғлиқ вазият туфайли Европа иттифоқи ва АҚШ қўллаган санкциялар.
«Биз халқаро санкцияларга асосланиб ишлаймиз, қолаверса, санкциялар рўйхатида номлари кўрсатилган компанияларнинг қатнашиши ҳам тақиқланган», — деди «Reuters» билан суҳбатда GSMA раҳбари Жон Ҳоффман. «Албатта, бу ривожланиб борадиган вазият, биз уни кузатишда давом этамиз», — қўшимча қилди у.
MWC — мобил саноатнинг энг йирик кўргазмаларидан бири, 2006 йилдан бери мунтазам ҳар йили Барселона (Испания)да ўтказилади. Бу сафаргиси 2022 йилнинг 28 февралида бошланиб, 3 мартгача давом этади. Технологиялар улкан шоусига 40–60 минг киши келиши кутиляпти — пандемия бошланганидан бери ташкиллаштирилаётган одамлар иштирокидаги энг йирик тадбирлардан бирига айланиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар