Фото: «Sputnik»
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар ўтказиш учун аллақачон Беларусга етиб борганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, делегация таркибида Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакиллари ҳам бор.
«Биз бу музокараларни Гомелда бошлашга тайёрмиз», – деди матбуот котиби.
Беларус ташқи ишлар вазирлиги Россия делегациясининг Украина билан музокаралар учун Гомелга келганини тасдиқлади, деди вазирлик матбуот котиби.
Хорижий ОАВ ёзишига кўра, Зеленский беларусь халқига қилган мурожаатида Беларусь ҳудудидан Украинага ҳужум бўлганини, шу сабабли Беларусда музокаралар ўтказилмаслигини айтмоқда. Варшава, Будапешт, Боку, Истанбулни таклиф қилдик, қаер бўлса ҳам, Беларусда эмас. Чунки бетараф ҳудуд эмас, деган Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш