Фото: «Global Look Press»
Япония мудофаа вазирлиги бугун, 27 февраль куни КХДР баллистик ракетани учиргани ҳақида маълум қилди. У деярли 300 км масофани босиб ўтиб, Япон денгизига қулаган, дея хабар берди «ТAСС».
Япония мудофаа вазири Нобуо Кисининг айтишича, ракета Пхеньян ҳудудидан учирилган. У тахминан 300 км масофани босиб ўтган, максимал парвоз баландлиги 600 км.ни ташкил этган, деди Киси.
Учириш натижасида, вазирнинг сўзларига кўра, кемалар ва самолётларга зарар етмаган. Кисининг айтишича, Токио дипломатик каналлар орқали Пхеньянга норозилик билдирган.
Унинг қўшимча қилишича, дунё Россиянинг Украинадаги махсус операциясига жавоб қайтариш билан банд бўлган бир пайтда КХДР фурсатдан фойдаланмоқчи бўлса, Япония буни қабул қила олмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш