17:00 / 27.02.2022
1 063

Германия Украинага танкка қарши қуроллар ва «Стингер»лар юборишга қарор қилди

Германия Украинага танкка қарши қуроллар ва «Стингер»лар юборишга қарор қилди
Фото: EPA/Vostock-photo
Германия ҳукумати Украинага танкка қарши қуроллар ва «ер-ҳаво» типидаги «Стингер»лар юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.

«Федерал ҳукумат бугун (шанба куни) Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун танкка қарши 1000 та қурол ва «Стингер» типидаги 500 ракета жўнатишга қарор қилди. Қуроллар имкон қадар тез фурсатда Украинага етказиб берилади», деган у.

Аввалроқ DPA агентлиги ГФР ҳукумати Нидерландияга Украина учун Германияда ишлаб чиқарилган 400 та танкка қарши гранатомётларни (Базука) етказиб беришга рухсат берганини хабар қилганди.

Sky News телеканали Британия мудофаа вазири Бен Уоллесга асосланиб хабар беришича, камида 27 мамлакат, шу жумладан НАТО аъзолари Украинага қурол етказиб беришга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Украинага танкка қарши қуроллар ва «Стингер»лар юборишга қарор қилди