19:37 / 27.02.2022
2 389

Украина Мудофаа вазирлиги 4,3 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

Украина Мудофаа вазирлиги 4,3 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди
Фото: Getty Images
Украинада уруш бошланганидан бери 4300 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Анна Маляр баёнотига таяниб, вазирликнинг Facebook саҳифасида хабар берилган.

Украина вазирлиги ҳисоботида даъво қилинишича, 24—26 февраль кунлари Россия армияси 27 та самолёт, 26 вертолёт, 146 та танк, 706 та зирҳли техника, иккита дрон, иккита кема ва катер ҳамда бошқа техникаларидан айрилган.

Шу билан бирга, Украина Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотлар аниқлаштирилаётгани ва якуний бўлмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирча вазирлик маълумотларини тасдиқлаш ёки рад этишнинг имкони йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия техникаси ёки ишчи кучининг йўқолгани ҳақида ҳануз хабар бермаган. Фақатгина 26 февраль куни Доғистон раҳбари Сергей Меликов Украинадаги «махсус операция» вақтида ҳалок бўлган россиялик зобит Нурмагомед Гаджимагомедовнинг ўлимини тасдиқлаган эди. Ҳозирча бу Россия расмийлари томонидан хабар қилинган ягона йўқотишдир.

26 январь куни, Украина президентининг офиси урушда 3,5 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ва салкам 200 нафари асирга тушгани ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Мудофаа вазирлиги 4,3 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди