Фрэнсис Фукуяма.
Фото: «LiveJournal»
Россия 1991 йилда қулаган коммунизм оқибатларини бекор қилиш учун Украинага ҳужум қилди, деди Фрэнсис Фукуяма. Бу ҳақда «Taipei Times» ёзмоқда.
Фукуяманинг фикрича, президент Владимир Путин демократик Украина Россияда демократик ҳаракатни мотивациялашидан чўчийди.
Хитой Украинадаги воқеаларга жаҳон ҳамжамиятининг реакциясини диққат билан кузатмоқда, деди Фукуяма. Негаки, украин инқирози оқибатида халқаро муносабатлар янада танглашган.
Ёсихиро Фрэнсис Фукуяма (1952 й. туғилган) — япон миллатига мансуб Америка файласуфи, сиёсатшунос, сиёсий иқтисодчи ва ёзувчи. Шов-шув кўтарган «Тарихнинг тугаши ва сўнгги одам» китобининг муаллифи. У ўз асарида ҳаммаёқда либерал демократия ўрнатиб бўлиниши билан инсоният ўз ижтимоий-маданий тараққиётининг сўнгги нуқтасига етиб бориши ғоясини илгари суради. Фукуяма Стэнфорд университетининг Демократия, тараққиёт ва қонун устуворлиги маркази катта илмий ходими ҳисобланади. Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш