
Фото: «Profile»
Россия қўшини Украина ҳудудига кирганидан буён деярли 370 минг киши мамлакатни тарк этди ва бу рақам тинмай ўсиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 27 февраль санасида БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича агентлиги (UNHCR) баёнот берди.
Украинадан энг кўп одам Польшага қочиб ўтди — 187 минг нафар.
«Урушдан жон сақлаш мақсадида турли миллатга мансуб қочоқлар Польшага кириб келяпти», — дейилади Польша бош вазири девонининг «Twitter»даги саҳифасида.
Бир кун аввал, 26 февраль санасида БМТ қочқинлар сони 100 минг нафар эканини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар