Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
«Кўриб турибсизки, Ғарб давлатлари нафақат бизга қарши душманлик кайфиятидаги санкцияларни қўлламоқда, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда. Шу сабаб мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғига Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини махсус жанговар шайлик ҳолатига келтиришга буйруқ бераман», деди Путин.
Маълумот учун, Стратегик тийиб турувчи кучлар Россия Қуролли Кучлари жанговар кучининг асоси бўлиб, Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовузни тўхтатиш, шунингдек, тажовузкорликни енгиш учун турли хил қуроллардан, шу жумладан ядровий қуролдан фойдаланиш учун мўлжалланган. Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш