Медведчук Путин билан яқин муносабатда эканини яширмайди.
Фото: ТАСС
Украинада уруш кетаётган бир пайтда давлатга хиёнатда айбланаёган сиёсатчи Виктор Медведчук уй қамоғидан қочиб кетди. Бу хабарни Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенко тасдиқлади.
Жиноятда айбланаётган шахс ҳам, унга қочишда кўмак берганлар ҳам жазосиз қолмаслигини таъкидлаган ИИВ мулозимига кўра, В.Медведчук Россиянинг Украинага бостириб киришидан аввалдан хабардор бўлган, унинг рафиқаси Оксана Марченко ҳам ошиғич равишда Украинадан қочиб кетган.
Украина парламенти депутати, «Оппозиционная платформа – За жизнь» партияси етакчиси В.Медведчук кремлпараст сиёсат деб баҳоланади. Унинг ўзи ҳам президент Владимир Путин билан яқин муносабатда эканини яширмайди. Боз устига, Путин Медведчукнинг қизига чўқинтирган ота саналади.
Депутат Кремлнинг Украина шарқидаги хатти-ҳаракатлари масаласида ҳам расмий Киевдан фарқли позицияда: у Россияни агрессор деб ҳисобламайди.
2021 йил октябрь ойида В.Медведчук давлатга хиёнатда айбланиб уй қамоғига олинган. У, шунингдек, давлат сирларини Россия махсус хизматига ошкор қилиш, Украинага нисбатан бузғунчи хатти-ҳаракатлар содир этиш ва миллий бойликларни талон-торож этишда гумонланмоқда. Украина миллий хавфсизлик кенгаши В.Медведчукка санкция жорий этган.
В.Путин эски қадрдонига нисбатан жиноий иш очилганига муносабат билдириб, унга қўйилаётган айбловларни рад этган. Путинга кўра, депутат Медведчук очиқ сиёсий позицияси сабаб таъқиб этилмоқда.
Медведчук, Уй қамоғи, Путин, Украина, Қочиб кетди Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...