22:08 / 28.02.2022
4 738

Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар якунланди

Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар якунланди
Фото: БелТА
Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар якунлангани айтилмоқда. Томонлар яқин кунларда музокараларнинг «иккинчи раунди»ни ўтказиш ва муҳокама қилиш учун ўз пойтахтлари сари йўл олган.

Украина делегацияси вакили — президент Зеленский Офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, муайян силжиш бор.

Россия ва Украина иккинчи учрашувни Польша-Беларусь чегарасида ўтказади, бунга келишилган, деди РФ президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский.

Тафсилотлардан хабардор қиламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг