Фото: «Хабар24.кз»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур Отан партиясининг йиғилишида Украинадаги вазият кескинлашуви ҳақида гапирди, деб хабар беради Tengrinews.
«Айтилаётган гапларнинг барчаси Украина атрофида содир бўлаётган воқеалар фонида алоҳида аҳамиятга эга. Бизнинг позициямиз давлатимиз хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашнинг муҳим заруратидан келиб чиқиши керак. 2010 йилда ЕХҲТ саммитига мезбонлик қилган давлат сифатида биз Евросиё хавфсизлигининг бўлинмаслиги принципига таянамиз. Бу ҳақда мен 10 февраль куни Москвага ташрифим давомида маълум қилганман», — дейди Тўқаев партиянинг навбатдан ташқари чақириғида.
Унинг таъкидлашича, бўлинмаслик ва умумий хавфсизлик тамойили ўзаро ишончга асосланган ўзаро тушунишни назарда тутади.
«Афсуски, бу содир бўлмади, Минск келишувлари қоғозда қолиб кетди ва бу Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларга олиб келди. Геосиёсий вазият мисли кўрилмаган даражада ёмонлашди. Ва энди афсуски, бу тенденциянинг қайтариб бўлмаслиги ҳақида гапириш вақти келди. Шу сабабли биз иккала мамлакатни ҳам музокаралар столида тил топишиб олиш, келишув ва шартномаларга эришишга чақириб қоламиз. Бошқа йўл йўқ. Яхши жанжалдан ёмон тинчлик афзал. Тинчликсиз ривожланиш бўлмайди. Қозоғистон, агар зарур бўлса, ҳар қандай ёрдам, жумладан, воситачилик хизматларини кўрсатишга тайёр», — дейди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия делегациясининг махсус операциялар бошланганидан кейинги биринчи учрашуви 28 февраль куни Беларуснинг Гомел вилоятида бўлиб ўтди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан учрашувнинг аниқ жойи ошкор этилмади. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия билан музокаралар давомида Украина хоҳлаган натижага эришиш имкони бўлмаган.
Украинадаги вазият, Қозоғистон президенти, Тўқаев, Ёрдам кўрсатиш Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?