Фото: Чеченистон матбуот хизмати
Украинадаги урушда икки нафар чеченистонлик аскар ҳалок бўлди, яна олти нафари турли оғирликдаги жароҳатлар олди, деди республика раҳбари Рамзан Қодиров.
«Ҳа, урушда ҳалок бўлишмоқда, бу уларнинг касби тақозоси», — деди Чеченистон раҳбари ва республика ҳарбий хизматчилари «ҳар қандай буйруқни» бажаришга тайёрлигини эслатиб ўтди.
Қодиров Россия ҳукуматини Украинада «фашистлар ва террорчиларни йўқ қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни қўллашга», украиналик ҳарбийларни эса «рус қўшинлари билан елкама-елка туришга» яна бир бор чақирди.
Аввал ҳам Қодиров Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини ўта секин деб атаб, «Украинанинг барча йўналишлари ва ҳудудида кенг кўламли операция» ўтказишга чақирганди.
Россия 24 февралдан бери Украинада «ҳарбий махсус операция» ўтказмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги жанговар ҳаракатлар ҳақида хабар бериб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида маълумот бермаяпти. Россия армияси йўқотишлари тўғрисида урушнинг тўртинчи кунида тан олди, аммо қурбонлар сонини айтмади ва украиналикларникидан «бир неча баравар» кам эканини таъкидлади.
Айрим россиялик ҳарбийларнинг ўлими ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботларидан маълум бўлди. Расмийлар биринчи марта 26 февраль куни Украинадаги урушда россиялик офицер ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ўшанда Доғистон раҳбари Сергей Меликов ҳалок бўлган офицер Нурмагомед Гаджимагомедовнинг оиласига ҳамдардлик билдирган. Ўз навбатида, Қалмоғистон раҳбари Бату Хасиков ва Курск вилояти губернатори Роман Старовойт шартномавий хизмат сержантлари Константин Манжиэв ва Андрей Илйиннинг ўлими ҳақида гапирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг 28 февралдаги маълумотларига кўра, урушда 5300 га яқин россиялик ҳалок бўлган. Украина ўз ҳарбийлари орасидаги қурбонлар сони ҳақида ҳисобот бермаяпти.
Рамзан Қодиров, Чеченистон, Украина, Россия, Уруш, Чеченистонлик аскар, Ҳарбий амалиёт Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди