Vitaliy Gnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
28 февраль куни, урушнинг бешинчи кунида деярли барча йўналишларда Россия армиясининг юриши секинлашди. Фақат Донбассда Украина армияси ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР республикалари айирмачилари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.
Шу билан бирга бу кунда жиддий ўзгаришлар кузатилди: Россия қўшинлари Харьковдаги аҳоли турар жойлари жойлашган кварталларга артиллерия билан ҳалокатли зарбалар бера бошлади, бу ерда 27 февраль куни Россия разведка гуруҳи қақшатқич мағлубиятга учраб, ўнлаб рус ҳарбийлари асирга тушганди. Шу вақтгача Россия қўшинлари аҳоли пунктларига оғир қуроллар билан камдан кам ҳолларда зарба бераётганди (катта эҳтимол билан Россия мудофаа вазирлигининг режаси аввалбошдан тинч аҳолига ҳужум қилмаслик бўлган).
Харьковга «Град» баравар ўт очиш тизимларидан зарба берилган. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченконинг маълум қилишича, ушбу ҳужум оқибатида ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар бор.
Америка ҳарбий тадқиқот институтининг (CNA) Россия йўналиши бўйича бўлими директори Майкл Кофманнинг ҳисоблашича, Россия армияси ҳамиша ўрганиб келган ишини қилмаган: «Россия армияси, биринчи навбатда, артиллерияга таянади, ва шу вақтгача бу урушда ундан фақат чекланган тартибда фойдаланилди». Унинг фикрича, Россия мудофаа вазирлиги «[ҳақиқий] ҳарбий амалиётсиз кенг кўламли бостириб кириш орқали натижага эришишга ҳаракат қилган».
Кофманнинг айтишича, бундай ёндашувдан воз кечилиши ва артиллерия кенг қўлланиши, жумладан аҳоли пунктларида, муқаррар. Унинг фикрича, Харьковга баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали ўққа тутилиши — Россия армияси «ўргатилганидек» уруш қилишга тайёрлиги аломатидир. Бу ҳолда эса тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ўсишидан қочиб қутулиб бўлмайди.
Иккинчи ўзгариш — Харьков устида Россиянинг Су-34 русумли замонавий бомбардимончи самолёти пайдо бўлди. Кофманнинг ёзишича, Россия армияси асосан ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш учун Су-25 штурмовиклари ва оператив-тактик ракеталардан фойдаланаётганди. Энди, катта эҳтимол билан, Россия қўмондонлиги жанг майдонида ва ичкари ҳудудларда авиациядан кенг фойдаланиш учун Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Украина армияси ҳарбий-ҳаво кучларига етарлича зарар етказилган деган хулосага келган.
Фронтдаги вазият ҳақида қисқача
«Медуза» жойлардаги гувоҳлар тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаётган видео ва фотолар орқали фронтдаги вазиятни таҳлил қилди.
- 28 февраль куни олинган видеоларга кўра, Россия қўшинлари Киевни аста-секинлик билан шимоли-ғарбдан қуршаб олмоқда. Шаҳардан шимолда, 27 февраль куни қақшатқич жанглар кечган Буча ва Ирпенда (Киев марказидан 20 километр масофада) тўқнашувлар давом этди. Россиянинг бошқа бўлинмаси Киевни шимоли-ғарбдан ўраб олишга ҳаракат қилмоқда. Бородянк қишлоғида жанглар бўлиб ўтди, Россия техникаси шу ер орқали Киев-Житомир трассасига ўтишга ҳаракат қилмоқда.
- Харьковда, Пентагондаги брифингда маълум қилинишича, Россия ҳарбийлари шаҳарни ўраб олиб, кейин «уни қамалга олиш» ҳаракатини қилмоқда. Пентагоннинг маълум қилишича, Чернигов қамали бошланган.
- Херсон ва Николаев ҳудудларида ўзгаришлар йўқ: россиялик ҳарбийлар Одессага ҳужум бошлаш учун куч ва захира тўпламоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, 28 февраль куни кечқурун россияликлар колонналаридан бирига ҳужум амалга оширилган.
- Запорожьедаги руслар бўлинмаси Энергодарда Днепр устидан ўтувчи кўприкка яқинлашган, аммо ҳали дарёдан ўтмаган. Шунингдек, бу гуруҳ шаҳарга жанубдан яқинлашиб келгани хабар қилинган. Россия мудофаа вазирлиги режасига кўра, ҳозирда Запорожьеда олдинга силжиётган гуруҳ Харьков ва Ахтиркада оғир жанглар олиб бораётган (ҳозирча бутунлай муваффақиятсиз) қўшинлар билан бирлашади. Ўшанда Украинанинг Харьков области ва Донбассдаги барча жанговар қўшинлари қуршаб олинади.
- Азов денгизи соҳилларида ҳам яна бир қуршов амалга оширилиши мумкин. Аммо Мариуполга ғарбдан (Қрим) томондан юриш шаҳарга 50 километр қолганида тўхтаб қолган. Руслар 27 февраль куни эгаллаган Бердянскда маҳаллий аҳоли шаҳар кенгаши биноси олдида митинг уюштирди - бу ерга Доғистондан Росгвардия жангчилари жойлаштирилган.
- Мариуполдан шарқдаги рус қўшини ва ДХР кучлари шаҳарнинг шимоли-шарқига яқинлашиб, шаҳарни шимолдан узиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Луганск областида Россия армияси ва ЛХР кучлари Счастье посёлкасини эгаллади. Уларнинг кейинги нишони — Северодонецк, ундан кейин — Славянск ва Краматорск.
Урушнинг бешинчи куни, Харьков, Россия қўшинлари, Тинч аҳоли, Асирга тушган Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?