Фото: AP Photo
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги қуролли ҳаракатлар узоқ давом этмаслигига умид қилишини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
«Урушнинг узоқ давом этмаслигига ишонгим келади», — деган Украина давлат раҳбари.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги кенг қамровли музокаралар Россия Украина шаҳарларига зарба беришдан тўхтатганидан кейин давом этади. Шунингдек, у Киев ҳамда Москва ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бесамар якунланганини қайд этган.
«Украина агар НАТО эшикларини Киев учун ёпадиган бўлса, ўз хавфсизлигининг ҳуқуқий кафолатларини талаб қилади», — дея таъкидлаган Зеленский.
Зеленский альянс аъзоларини Россия авиациясини тўхтатиш учун Украина осмони узра парвозсиз ҳудуд ташкил қилишга чақирди ва бу НАТОни Россия билан низога аралаштириш эмас, аксинча мажбурий чора бўлишини айтган.
Аввалроқ интернетда Харьковдаги Озодлик майдонига йўлланган ракета ҳужумининг видеолари тарқалган, Зеленский ушбу ҳужумни очиқдан очиқ террор деб атаганди.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш, Украинани «демилитаризация» ва «деназификация қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Кремль гап «ҳарбий салоҳиятни зарарсизлантириш» ва «Украинани нацистлардан тозалаш» ҳақида кетаётганини тушунтирди. Путиннинг баёнотидан кейин Украина шаҳарлари бир неча бор ўққа тутилди. Россия Мудофаа вазирлиги бунга алоқадорлигини рад этмоқда.
Украина, Владимир Зеленский, Донбасс, Владимир Путин, Харьков Украина ва Россия уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди