07:30 / 02.03.2022
2 859

Жонсон НАТО Украинани қай тарзда қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Жонсон НАТО Украинани қай тарзда қўллаб-қувватлашини маълум қилди
Фото: EPA-EFE/Leszek Szymanski
НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Россия билан тўқнашув эҳтимолини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Британия ҳукумати раҳбари Борис Жонсон НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Эстония бош вазири Кая Каллас билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"НАТОнинг ҳар қандай аъзоси учун Россия билан ҳарбий тўқнашувда иштирок этиш ҳеч бир аъзо давлат томонидан кўриб чиқилмаётган улкан қадам ҳисобланади. Бундай нарсага розилик олиш учун парламент ёки мамлакат халқининг розилигини олишга тўғри келган бўларди. Бу кўриб чиқилмаяпти, шу билан бирга Украинани гуманитар ва логистик қўллаб-қувватлаш, мудофаа қуролларини етказиб бериш кўриб чиқилмоқда", - деди Жонсон.

Унинг таъкидлашича, Буюк Британия Украинага кўнгиллиларни жўнатишни қўллаб-қувватлаётгани ёки рағбатлантираётгани тўғрисида гапириш нотўғри. "Бирлашган Қироллик бундай иш билан шуғулланмаяпти", - деди у.

Эстонияда Британия ҳарбийлари сонининг кўпайтирилиши ҳақида гапираркан, Жонсон бу Лондоннинг Москва билан очиқ тўқнашувга тайёрлигини билдирмаслигини таъкидлади.

"Гап фақат мудофаа тусидаги чоралар тўғрисида бормоқда. Бу аниқ-тиниқ янграшини истайман: биз Украинадаги Россия кучлари билан жанг қилиш ниятида эмасмиз ва бизнинг мамлакатларимиз жўнатаётган кучлар қатъиян НАТОга аъзо давлатлар чегарасида жойлаштирилади. Бу биз қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри иш", - деди у.

Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Жонсон бунинг учун Россиянинг ўзининг розилиги керак бўлишини айтди.

НАТО, Британия ҳукумати, Борис Жонсон, Эстония, Украина, Россия билан тўқнашув Украина ва Россия уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонсон НАТО Украинани қай тарзда қўллаб-қувватлашини маълум қилди