Фото: Yves Herman / Reuters / Scanpix / LETA
Украина президенти Владимир Зеленский Европарламент йиғилишида онлайн қатнашиб, нутқ сўзлади. Олдинроқ Украина Европа Иттифоқига қабул қилинишини сўраб ариза киритганди.
«Қадрли дўстлар. Охирги кунларда қандай саломлашишни ҳам унутиб қўйдим. Кимгадир хайрли кун, хайрли тонг деб айта олмаяпман, чунки ҳар кун биз учун ёмон кун бўлмоқда, баъзилар учун эса охирги кун.
Бугун ўз ватани ва озодлигини ҳимоя қилаётган украиналиклар номидан гапиряпман. Бу ерда гапирилаётган гаплар мени чин дилдан хурсанд қиляпти. Бу атмосферани ёлғиз ўтириб ҳис қиляпман. Сизларни бир ерда тўплай олганимиздан хурсандман, аммо бу учун шунчалик катта товон тўлашимизни тасаввур ҳам қилмагандим.
Ҳозир украин халқи катта фожиани бошидан ўтказмоқда. Уруш вақтида ҳам, инқилоб вақтида ҳам, Россия босқинининг беш кунида ҳам минглаб одамлар жон беришди. Қўлимда олдиндан тайёрлаб қўйилган нутқ ҳам йўқ, чунки биз нутқ ёзадиган аҳволда эмасмиз. Бугун биз учун энг катта ҳақиқат шуки, ҳар куни одамлар ўлмоқда. Бу инсонлар эркинлик учун, инсон ҳуқуқлари учун, бугун сиз бемалол фойдаланадиган ҳуқуқларга эга бўлиш учун жон беришмоқда. Энг яхши фуқароларимиз ўлишди.
Украиналиклар фантастик одамлар. Биз бошқалардан илгарилаб кетишимиз ва барча қийинчиликлардан чиқиб кета олишимиз ҳақида кўп гапирамиз. Ва буни барчангиз ўз кўзингиз билан кўряпсиз. Ишонаман, биз буни уддалаймиз. Украиналиклар Европа йўлини танлашди, биз бугун мана шу танлов учун туриб беряпмиз. Украинанинг Европа танлови сизнинг ҳам танловингиз эканини ўз оғзингиздан эшитмоқчиман.
Сиз билан алоқамиз баъзида узилиб қолиши мумкин, чунки бизга қарата кўплаб ракеталар отилмоқда. Айниқса Россия чегарасига яқин бўлган Харков шаҳрида. У ерда жуда кўп руслар яшайди ва доим муносабатларимиз яхши бўлган. Харков университетлари энг кўп шаҳар, харковлик ёшлар жуда ақлли. Харковдаги Озодлик майдони Европадаги энг катта майдон ҳисобланади. Тасаввур қиляпсизми, бугун эрталаб ўша ерда иккита ракета ташланди, ўнлаб одамлар ўлди. Озодлик учун мана шундай қиммат товон тўлаяпмиз.
Бугун бизнинг чегараларимиз ёпилган, ҳеч ким бизнинг озодлигимиз учун курашгани Украинага кира олмайди. Энди мамлакатимизнинг ҳар бир қаричи биз учун Озодлик майдонидир.
Биз ўз болаларимизни тирик кўришни истаймиз, аммо бугун 7 нафар боламиз ўлдирилди. Президент Путин бу шунчаки ҳарбий операция экани, мақсад фақат ҳарбий объектлар эканини айтишдан чарчамаяпти, лекин аслида бундай эмас. Бу «ҳарбий операция»да одамлар ўлмоқда, кеча 16 бола ўлдирилганди.
Халқимиз бирдам. Биз ўз ҳуқуқларимиз, эркимиз ва тирик қолиш учун курашяпмиз. Айнан тирик қолиш бизнинг асосий мотивациямиз. Шунингдек, Европа давлатлари каби ҳуқуқларга эга бўлиш учун курашяпмиз. Буни исботлаб бўлдик.
Ишонинг, Европа Иттифоқи биз билан фақат кучли бўлади. Сизсиз Украина ёлғизланиб қолади. Биз ўз кучимизни, сиз билан бир қаторда эканимизни кўрсатдик. Сиз ҳам биз билан эканингизни, ёнимизда туришингизни кўрсатинг, ҳақиқий европалик эканингизни исботланг. Шундагина ҳаёт ўлимдан, ёруғлик зулматдан устун келади. Яшасин Украина», деди Зеленский.
Украина президентининг нутқини қатнашчилар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди. Қизиғи, олдинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича йиғилишда онлайн нутқ сўзлади. Унинг чиқиши бошланиши билан эса кўплаб иштирокчилар намойишкорона залдан чиқиб кетишди.
24 феврал куни Россия армияси Украина ҳудудига бостириб кирди. Путин бу «ҳарбий операция» экани ва ундан мақсад Украинани «миллатчи»лардан тозалаб, ҳарбий имкониятини йўққа чиқаришлигини айтган.
Владимир Зеленский, Европарламент йиғилиши, Европа Иттифоқи, Нутқ сўзлаш Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?