Фото: «РИА Новости»
Россия ҳарбийлари Украинанинг Херсон шаҳрини тўлиқ ўз назоратига олди, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.
«Россия қуролли кучлари бўлинмалари Херсон вилояти марказини тўлиқ назоратга олди», — деди у.
Шунингдек, Запороже вилоятининг Токмак ва Василевка шаҳарлари устидан назорат ўрнатилди, дея қўшимча қилди Конашенков. Унга кўра, махсус операция давомида Украинанинг 1502 та ҳарбий объекти яроқсиз ҳолга келтирилган, ҳаводаги 11 та ва ердаги 47 та самолёт, шунингдек, 472 та танк ва 46 та дрон йўқ қилинган.
1 март куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россиянинг Херсонга ҳужуми ҳақида хабар берганди.
Ўз навбатида, шаҳар мэри Игорь Колйхаев шаҳарда «кўплаб портлашлар» содир бўлганини, рус ҳарбийлари «кўчалар бўйлаб ҳаракатланаётгани, окоплар тайёрлаб, мудофааланаётгани», шунингдек, улар темир йўл вокзали ва портни эгаллаб олгани ҳақида айтган.
Россия ҳарбийлари, Украинанинг Херсон шаҳри, Ўз назоратига олди, Токмак, Василевка Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди