18:48 / 02.03.2022
1 181

Россиянинг санкцияга учраган банклари Visa ва Mastercard карталарини чиқара олмайди

Россиянинг санкцияга учраган банклари Visa ва Mastercard карталарини чиқара олмайди
Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россия банклари янги Visa ва Mastercard карталарини чиқара олмайди. Бу ҳақда Россия Миллий тўлов карталари тизими (НСПК) матбуот хизматига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Украинадаги зиддият бошланганидан сўнг АҚШ ва бошқа давлатлар Россиянинг «ВТБ», «Промсвязбанк», «Совкомбанк», «Откритие» банки, «Россия» банки ва «Новикомбанк»га қарши санкцияларни жорий қилган эди. Ушбу банкларнинг халқаро карталари энди чет элда иш фаолиятини тўхтатади. Лекин Россияда бу давргача чиқарилган карталар ишлашда давом этади.

- Ушбу банклар мижозлар фойдаланадиган карталарнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин янги Visa ва Mastercard карталарини чиқара олмайди. Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимларининг карталари билан мамлакатимиз ичидаги барча транзакциялар ишлашда давом этади. Бундай транзакциялар одатдагидек Миллий тизим тўлов карталари орқали амалга оширилади, — деб тушунтиради НСПК матбуот хизмати.

Бундан ташқари, «Мир» тўлов тизимининг карталари бўйича барча операциялар банк мижозлари учун тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши айтилмоқда.

Россия, Санкцияга учраган банклар, Mastercard карта, Visa карта, Россия банклари, Халқаро карталар Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг санкцияга учраган банклари Visa ва Mastercard карталарини чиқара олмайди