Фото: Reuters
Украина Россия билан музокараларнинг янги раундига тайёр, аммо қачон бўлиб ўтишини билмайди, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба. У Киев дипломатияга тайёрлигини, аммо Москванинг ултиматумлари қабул қилинмаслигини айтди.
«Музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Россияликларнинг талаблари ўзгармаяпти – булар Путин ўз мурожаатида айтган талаблар»,— деди Кулеба.
«Биз музокараларга, дипломатияга тайёрмиз, аммо асло Россиянинг ултиматумларини қабул қилишга тайёр эмасмиз»,— дея қўшимча қилди у.
Кулебанинг сўзларига кўра, янги музокаралар қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович Россия билан музокараларнинг иккинчи раунди 2 март куни кечқурун ўтказилишини айтганди. Учрашув ўтказилишини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлаган.
Украина ташқи ишлар вазири, Россиянинг ултиматумлари, Музокара, Янги музокаралар Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди