Россия илк марта урушда қанча қурбон берганини эълон қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш2.2K
Россия илк марта урушда қанча қурбон берганини эълон қилди
Фото: t.me/oleksiihoncharenko
Украинадаги урушда Россиянинг 498 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Россия илк марта урушда қанча аскар қурбон бўлгани ҳақида маълум қилмоқда.

«Россиянинг ҳарбий операциясида Украина томонидан 2 870 нафар одам ҳалок бўлган. Россия томонидан 498 нафар аскар ҳарбий бурчини бажараётган вақтда ҳалок бўлди», дейилган баёнотда.

Ўз навбатида, РФ Мудофаа вазирлиги Украинанинг йўқотишлари бўйича ҳам ўз маълумотларини тақдим этган, унга кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён украиналик ҳарбийлар орасидаги қурбонлар сони 2870 нафардан ошган, 3700 нафардан ортиқ киши яраланган, 572 киши асирга тушган.

Таққослаш учун: Украина Бош штаби маълумотига кўра, 24 февралдан 2 мартга қадар бўлган муддатда россияликларнинг йўқотишлари ҳалок бўлганлар ва яраланганлар қўшилганда 5 840 нафарни ташкил этган, 200 нафар атрофидаги киши асирга тушган.

Россия томонига кўра, ҳарбий амалиётлар вақтида Украинанинг 1533 та ҳарий инфратузилма объектига, 54 та бошқарув пункти ва ҳарбий алоқа тузилмаларига, 39 та ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларига, 52 та радиолокация станциясига зарба берилган.

Шунингдек, Украинанинг 47 та ҳарбий самолёти ерда, 13 таси ҳавода йўқ қилингани, 484 та танк ва жанговар машиналар, 63 та ракета тузилмалари, 217 та дала артиллерияси, 336 та махсус ҳарбий техника, 47 та учувчисиз қурилма ишдан чиқарилгани маълум қилинган.

Россия аскарлари томонидан Попова, Новгоровка, Новомихайловка, Любимовка аҳоли яшаш пунктларини, ЛХР кучлари Қизил Лиман, Торское, Кременная, Варваровка, Боровенки аҳоли пунктларини, ДХР кучлари эса Приморское, Приазовское, Шевченко ва Бердянское аҳоли пунктларини эгаллагани, Мариупол қамалга олингани маълум қилинган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий операцияда россиялик курсантлар ёки тезкор чақирувдаги аскарлар қатнашмаётганини маълум қилди. Россия томони танклар АҚШда ишлаб чиқарилган «Жавелин» ракеталари билан урилаётганига урғу берган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?