09:37 / 03.03.2022
2 072

Алишер Усмоновнинг улкан яхтаси мусодара қилинди

Алишер Усмоновнинг улкан яхтаси мусодара қилинди
Миллиардер Алишер Усмоновнинг «Дилбар» яхтаси.
Германия ҳукумати Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

Россиялик олигархнинг яхтаси Гамбургдаги Blohm + Voss кемасозлик заводида 2021 йил октябрь ойидан бери таъмирлашда бўлган. Америка нашри хабарига кўра, чоршанба куни кемани таъмирлаш билан шуғулланувчи мутахассислар ишга келмаган. Бунга Германия расмийларининг Усмоновнинг мол-мулкини ҳибсга олиш қарори сабаб бўлгани айтилади.

Усмоновнинг ушбу яхтадан ташқари Лондон, Мюнхен ва Монакодаги виллалари ҳам бор.

156 метрли «Дилбар» яхтасининг нархи 600 миллион долларга баҳоланади. Таъкидлашича, бу дунёдаги энг катта моторли яхта бўлиб, унинг экипажи 96 кишидан иборат.

Алишер Усмонов, Яхта, Дилбар, Мусодара қилиш, Россиялик миллиардер, Усмоновнинг мол-мулки Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмоновнинг улкан яхтаси мусодара қилинди