11:55 / 03.03.2022
2 765

Лавров: Россияни яккалаш қўлдан келмайди, унинг дўстлари кўп

Лавров: Россияни яккалаш қўлдан келмайди, унинг дўстлари кўп
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбнинг нафақат иқтисодий, балки бошқа соҳаларга ҳам қўллаган санкциялари Россияни яккалай олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Al Jazeera” телеканалига берган интервьюсида айтди.

Россиянинг дўстлари кўп ва уни яккалаб бўлмайди”, - деди Россия ТИВ раҳбари. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлангандан кейин Ғарб мамлакатлари унга қарши бирин-кетин санкциялар жорий этишни бошлашди.
Шунга қарамасдан, дунёнинг кўплаб мамлакатлари Россиянинг ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлашмоқда. Улар орасида Иттифоқдош давлат Беларусь бор.

Хитой етакчиси Си Цзиньпин Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон суҳбатида Москванинг хатти-ҳаракатларига ҳурмат билан қарашини маълум қилди.

Сурия ва Жануюий Осетия ҳам Россияни қўллаб-қувватлашди ва Россия Абхазия ортидан ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишга тайёргарлик кўришаётганини билдиришди. Марказий Африка Республикаси Россияни қўллаб, ДХР ва ЛХРни тан олиш зўравонликнинг олдини олишини маълум қилди.

Бразилия президенти Жаир Болсонару унинг мамлакати БМТ Хавфсизлик кенгашида Украинадаги ҳарбий операцияни қораловчи резоляция учун овоз бермаслигини таъкидлади. Ҳиндистон ва БАА ҳам шундай қарор қабул қилишган.

Венесуэла президенти Николас Мадуро махсус операцияни тўлиқ қўллади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Путин билан телефон суҳбатида Россиянинг Донбассни ҳимоя қилиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.

Донбасс, Махсус ҳарбий операция, Сергей Лавров, Россияни яккалаш, Украина Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: Россияни яккалаш қўлдан келмайди, унинг дўстлари кўп