
Фото: Time
Россия уч йиллик чуқур инқирозда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда россиялик миллиардер Олег Дерипаска айтиб ўтди.
- Биз илгари ҳеч қачон бундай қийинчиликка дуч келмаганмиз. Мен буни бошқаларга қараганда яхшироқ тушуняпман. Темир парда аллақачон туширилган. Инқироз камида уч йил бўлади — у жуда оғир ва чуқур бўлади, — деди у.
Миллиардернинг сўзларига кўра, вазиятни баҳолаш учун 1998 йилдаги инқирозни олиб, уни учга кўпайтириш керак. Ўша йили Россияда дефолт бўлган эди.
- Биз қанча ҳамкорларимиз қолганини кўришимиз керак, менимча, уларни бир қўл бармоқлари билан ҳисоблаймиз, — деди Дерипаска.
Дерипасканинг фикрича, инқироздан чиқишнинг асосий ва биринчи қадами — «муросага келиб тинчликка эришиш». Бу қанчалик тезроқ бўлса, Россия учун шунча яхши бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар