Фото: RT
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди ниҳоясига етди. Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Погребняк ўртага ташланган барча масалалар бўйича музокаралар яқин кунларда (7 мартдан сўнг) яна давом эттирилиши мумкинлигини таъкидлади.
У ҳозирча Украина музокараларда кўзлаган мақсадига эришмаганини айтди, муҳокамаларнинг учинчи раунди яна Беларусда бўлиб ўтиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи раунд музокараларидан сўнг Россия ва Украина инсонпарварлик йўлакларини очишга келишиб олганди. Ундан асосан Россия ҳарбийларни киритган ҳудудлардан Украинанинг тинч аҳолисини кўчиришда фойдаланилади.
Қолаверса, томонлар бугунги музокараларда тинч аҳоли ва инсонпарварлик ёрдамлари ўтувчи йўналишларда ўт очишни вақтинча тўхтатиб туриш имкониятларини ҳам муҳокама қилишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди