Фото: «Газета.Ру»
Бугун, 3 март куни Франция президенти Эммануэл Макрон ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефонда мулоқот бўлиб ўтди.
Макрон ярим соат давом этган суҳбатдан олган хулосаларини очиқлади.
Макроннинг таъкидлашича, ҳозирги воқеалар «ҳолва бўлиб қолади», негаки Путин бутун Украинани босиб олишни кўзлаяпти. Путин Украинани тўлиқ «назорати остига олиш» қарорида жуда қатъий турибди.
Россия президенти рус армиясининг операцияси Москва режаси бўйича давом этаётганини билдирган. Шу боис, агарда Украина ҳукумати унинг шартларини қабул қилмас экан, вазият қалтислашиб бораверишини таъкидлаган.
Путин Украинани «денацифиакациялаш» нияти борлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу суҳбатдан сўнг Россия томони берган баёнотда Путин Макронга Россиянинг шартларини батафсил баён қилгани, жумладан, Украина «ҳудудидан Россия учун ҳеч қачон таҳдидлар бўлмаслиги учун» Украинанинг нейтрал мақоми ва демилитаризацияси ҳақида сўз боргани айтилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди