10:47 / 04.03.2022
2 029

АҚШ ва Буюк Британия Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритди

АҚШ ва Буюк Британия Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритди
Саккиз киши ва уларнинг оила аъзолари санкциялар остида қолди. Булар - «Транснефт» раҳбари Николай Токарев, «Ростех» раҳбари Сергей Чемезов ва ВЭБ.РФ раиси Игор Шувалов, миллиардерлар Алишер Усмонов, Аркадий Ротенберг ва Борис Ротенберг, бизнесмен Евгений Пригожин ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Оқ уй, шунингдек, 19 нафар «олигарх» ва уларнинг 47 нафар оила аъзоси, шунингдек, уларга яқин одамларнинг АҚШга киришини тақиқлашини таъкидлади. Бу шахслар «Россиянинг беқарорлаштирувчи ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида ғаразли ҳаракатларни молиялаштирган, қўллаб-қувватлаган ёки содир этган», дейилади хабарда. Муайян номлар эълон қилинмаган.

Бундан ташқари, Вашингтон АҚШ дезинформациянинг тарқалишига алоқадор деб ҳисоблаган Россиянинг етти тузилмаси ҳамда улар билан алоқадор шахсларга санкциялар киритди. Ҳаммаси бўлиб - 26 киши.

Санкция остида қолганлар «АҚШ молия тизимидан узилади, активлари музлатилади ва мулклари блокланади», дейилади Оқ уй хабарида.

Вашингтон шундай активлар қаторида Усмоновнинг шахсий самолёти ва яхтасини тилга олган: АҚШга кўра, у Германия томонидан «ушланган». Миллиардернинг қиймати 600 миллион доллар бўлган мегаяхтаси Ҳамбург кемасозлик корхонасида хатлангани ҳақида Forbes USA манбаларга таяниб хабар берди. Кейинроқ Германиянинг Spiegel нашри маҳаллий ҳокимиятга таяниб, шаҳар портида «бирорта ҳам яхта мусодара қилинмагани», Усмоновнинг кемаси Blohm+Voss кемасозлик корхонасида таъмирланаётгани ҳақида ёзди.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳам миллиардер Алишер Усмонов ва Россия бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари, ВЭБ.РФ давлат корпорацияси раиси Игор Шуваловга қарши санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда ВВС. Чекловлар Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс томонидан киритилган.

ВВС’нинг қайд этишича, Усмоновнинг Англиянинг «Эвертон» футбол клуби билан тижорий алоқалари музлатилган.
«Бугун ҳукумат Буюк Британияда муҳим манфаатларига эга ва Кремль билан яқин алоқага эга бўлган икки олигарх - Алишер Усмонов ва Игор Шуваловга нисбатан активларини тўлиқ музлатиб қўйгани ва уларнинг мамлакатга саёҳатини тақиқлаганини эълон қилди», — дейилади Британия ҳукумати сайтида.

Даунинг-стритнинг қўшимча қилишича, Трасс тадбиркорларга нисбатан «санкцияларни қўллаш бўйича ҳукуматлараро ишларни мувофиқлаштирадиган» вазирлар ва бошқа мансабдор шахслардан иборат ишчи гуруҳ тузади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Буюк Британия Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритди