
Фото: AP
Украина ҳудудига Россия қўшинларининг аксарият қисми киритилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский айтди.
«Украина фуқаролари, душман давлатимиз ҳудудига қўшинларининг мутлақо катта қисмини киритди. Халқимизга қарши Россиянинг деярли бутун армияси ташланди, украиналикларнинг қаҳрамонларча қаршилиги тўққиз кундан буён мамлакатимизни бу ҳужумдан қутқармоқда. Украина шаҳарлари нацистлар босқинчилигидан буён бундай шафқатсизликни кўрмаганди», — деди у.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, душман Чернигов, Ахтирка, Мариупол, Харьковдаги инсонларни қасддан йўқ қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар