23:52 / 04.03.2022
2 429

Россиялик миллиардер: «Бу ишимиз учун авлодлар бизни яна 200 йил лаънат билан эслайди»

Россиялик миллиардер: «Бу ишимиз учун авлодлар бизни яна 200 йил лаънат билан эслайди»
Россиялик миллиардер Олег Дерипаска Украина билан урушга қарши иккинчи марта баёнот берди.

«Тинчлик жуда муҳим! Музокараларни чўзиш — телбалик! Украина аллақачон ядровий мамлакатга айланиб бўлган, унинг ҳудудида, консервалаб қўйилган Чернобил АЭСдан ташқари, яна 15 та атом энергоблок ва 3 та ядровий ёқилғи чиқиндилари омбори бор.

Тушунмаганлар учун — бу объектларда бирон-бир ҳодиса юз бергудек бўлса, Европа Россияси, Украина ва Европада яшовчи авлодлар бизни яна 200 йил лаънат билан эслайди
», — деди у.
Олег Дерипаска — Россиянинг Дзержинск шаҳрида туғилган (1968). Тадбиркор, миллиардер. Алюминий бизнеси ортидан бойиган (Россиядаги энг йирик компанияларни бошқарган). 2008 йилда Россиянинг энг бой кишисига айланган (28 млрд. доллар), ўша йили «Forbes»нинг жаҳон рейтингида 9-ўринга кўтарилган. Бироқ 2018 йилга келиб жаҳон рейтингида 247-ўринга тушиб кетган (7,1 млрд. доллар). Россия ва Кипр (2017 йилдан) фуқароси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик миллиардер: «Бу ишимиз учун авлодлар бизни яна 200 йил лаънат билан эслайди»