Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Киевдан ҳеч қаерга кетмаганини маълум қилди. Олдинроқ Украина етакчиси, Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин қочиб кетгани ҳақида гапирганди.
«Ҳар икки кунда бир мени Украинада, Киевда, офисимдан қочиб кетганим тўғрисида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Мен ўз жойимдаман… Ҳеч ким ҳеч қаерга қочиб кетмади», — дейди Зеленский видеомурожаатида.
У, шунингдек, президент офисининг раҳбари Андрей Ермак ҳам Киевда эканини таъкидлаган. «Биз югуришни яхши кўрамиз, лекин ҳозир турли кардио машғулотларга вақт йўқ», — дея қўшимча қилади давлат раҳбари.
Володин Украина Олий радаси депутатларига таяниб, Зеленский Польшага қочиб кетганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, депутатлар Львовда президент қабулига кира олмаган. Олий рада эса буни рад этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин