Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни бўлиб ўтган хавфсизлик кенгаши мажлиси очилиши олдидан Украинада махсус операция қандай кетаётгани ҳақида айтиб берди.
Ўз нутқида Россия президенти доғистонлик “Россия қаҳрамони” унвони берилгани ҳақида ва унинг жангда кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
“Катта лейтенант Нурмагомед Гаджимагомедов жангларда ўз аскарларига ишонч билан етакчилик қилди, ҳақиқий командир сифатида уларнинг ҳаётини асраб қолишга ҳаракат қилди. Ҳатто оғир ярадор бўлганидан сўнг ҳам у охиригача курашди. Жангарилар қуршаб олганидан сўнг у ўзини портлатиб юборди. Чунки у миллатчилар асирларга қандай муносабатда бўлишини яхши биларди” , - деди Россия президенти.
Шундан сўнг Владимир Путин доғистонлик аскарнинг ушбу қаҳрамонлигидан, 300дан ортиқ миллат яшаётган бутун Россиянинг бир қисми эканидан мағрурланишини айтиб ўтди.
“Мен рус одамиман, менинг қариндошларим ҳаммаси “иван ва мариялар”, лекин ёш доғистонлик лак миллатига мансуб Нурмагомед Гаджимагомедов каби аскарлар қаҳрамонлигини кўрганимда, мен ҳам ўзимни лакман, доғистонликман, чеченистонликман, ингушман, рус, татар, яҳудий, мордвин, осетинман дегим келади. Албатта Россияда яшаётган барча 300 миллат номини санаб ўта олмайман, лекин мен ушбу дунёнинг, ушбу кўп миллатли ва қудратли Россия халқининг бир қисми эканимдан мағрурланаман”, - деди Россия президенти.
Шундан сўнг Владимир Путин рус ва украин халқи аслида битта миллат эканини ва у ушбу фикрини ҳеч қачон ўзгартирмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Доғистонлик Нурмагомед Гаджимагомедов 25 ёшда эди, у Рязандаги десантчилар мактабини битирган. Шу кунга қадар бир неча қайноқ нуқталарда бўлган, жумладан Сурияда ҳам.
Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 февралдан буён Россия Қуролли кучларининг махсус ҳарбий операцияси ўтказилмоқда. Унинг мақсади Украинани қуролсизлартириш ва миллатчилардан тозалаш. Опрация давомида фақат ҳарбий инфратузилма ва миллатчи гуруҳларга зарба берилмоқда, шаҳарлар, тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ.
Владимир Путин, Доғистонлик аскар, Нурмагомед Гаджимагомедов, Қаҳрамонлик, Украин халқи Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин