18:18 / 05.03.2022
2 079

Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда

Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Хитой ҳукумати бу йил мудофаа харажатларини 1,451 триллион юанга (тахминан $229,07 миллиард доллар) оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Business Today хабар бермоқда.

ХХР бюджет лойиҳаси ҳужжатида қайд этилганидек, мудофаа харажатлари 7,1 фоизга ошади. Мамлакат ҳарбий ислоҳотларни жадаллаштириш ва армияни қайта жиҳозлашни режалаштирмоқда.

«Демобилизация қилинган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий таъминлашга қаратилган сиёсий йўриқномалар тизимини такомиллаштириш, истеъфодаги ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий хизматчиларга бериладиган нафақа ва субсидиялар ставкаларини оширишни давом эттириш зарур», — дейилади ҳужжатда.

Шунга қарамасдан, Пекиннинг ҳарбий харажатларни ошириши агрессивлашиб бораёган дунё билан боғлиқ. Хусусан, Россия яқин шерик бўлса-да, потенциал хавф туғдириши мумкинлиги айтилган. Шунингдек денгизда АҚШ билан рақобат кундан кунга ошиб бормоқда.

Хитой ҳукумати, Мудофаа харажатлари, Оширишни режалаштирмоқда, Армияни қайта жиҳозлаш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда