
Фото: «Robb Report»
«Tesla» асосчиси Илон Маск нефт ва газ қазиб олишни зудлик билан кўпайтириш керак, деган фикрни илгари сурди.
«Бу ҳақда гапириш оғир, бироқ нефт ва газ қазиб олишни тезлаштиришимиз керак. Фавқулодда давр фавқулодда чоралар кўришни талаб этади», — деди Маск.
Бу ҳолат «Tesla»га салбий таъсир кўрсатади, бироқ Россия экспорт қиладиган нефт ва газнинг ўрнини босувчи барқарор энергетика бўйича ечимлардан дарҳол натижа кутиб бўлмайди, таъкидлади у.
4 мартдан Европада газ нархи қимматлашиши $2400 гача етиб (минг куб метри учун), тарихий максимумни янгилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар