Фото: РИА Новости
Киевда Россия билан музокара ўтказган биринчи делегация иштирокчиси Денис Киреев ўлдирилди, деб хабар берди Украина ОАВ.
«Страна.ua» манбалари қотиллик қай тарзда амалга оширилганига аниқлик киритмаган. УНИАН Киреев Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олиш чоғида ўлдирилганини ёзмоқда. ОАВнинг ёзишича, Денис Киреев давлатга хиёнатда гумон қилинган.
Киреев Виктор Янукович давридаги бош вазир ўринбосари Андрей Клюевга яқин одам ҳисобланган, деб ёзмоқда «Страна.ua». Денис Киреев банк соҳасида ишлаган.
Россия ва Украина делегацияларининг биринчи музокараси 28 феврал куни Беларуснинг Гомел областида ўтказилганди. Украина делегацияси таркибидан олти киши, жумладан, Украина мудофаа вазири Алексей Резников ва «Слуга народа» фракцияси раиси Давид Арахамия ўрин олганди. Денис Киреевнинг исми тилга олинмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
Панама ва Дания Трампнинг ҳудудий даъволарига қандай жавоб қайтарди?
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?
Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади: Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?