4 050
Россияга қарши санкциялар киритиш уруш эълон қилиш каби - Путин Украинадаги тўқнашувлар, НАТО ва санкциялар ҳақида
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин мамлакат авиакомпаниялари парвоз таркибида хизмат қилувчи аёллар билан учрашув ўтказди.
Учрашув вақтида у Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида фикр билдирди.
- Мен бу ҳақда операция бошланганида ҳам, бу қарор қабул қилингунига қадар ҳам айтгандим. Ҳеч шубҳасиз, жуда оғир қарор.
- Донбассдаги одамлар дайди итлар эмас. Ўтган йиллар давомида 13-14 минг киши ўлдирилди. 500дан ортиқ болалар ўлди ёки майиб бўлди. Аммо шунисига чидаб бўлмайдики, ривожланган Ғарб шунча йилдан буён буни сезмасликни маъқул кўрмоқда. Саккиз йилдан бери.
- Улар Минск келишувларини бажармасликларини телевизор орқали айтмоқда. Интернетда. Ҳамма ерда. "Ёқмаяпти", "бажармаймиз" дейишяпти очиқчасига. Шу билан бирга Россияни бу келишувларни бажармасликда айблаб келишди. Шунчаки алаҳсираш бу. Аҳмоқона театр. Оқни қора, қорани оқ дейишмоқда.
- Россия ўз хавфсизлигига нисбатан тўғридан тўғри таҳдидни эътиборсиз қолдира олмайди – бу "ўйлаб топилган сафсата" эмас.
- Киевнинг бугунги раҳбари тушуниши керак – агар шу тарзда давом этишса, Украина давлатчилиги тўғрисидаги масала ўртага чиқади.
- Россияда ҳам неонацистлар бор, лекин улар Украинадаги каби ҳукумат ичида эмас.
- Россия Украинада Яқин Шарқдан келган жангариларни аниқламоқда – улар жиҳодмобиллардан фойдаланмоқда, россиялик ҳарбийлар устига бостириб бормоқда, аммо муваффақиятсизликка учрамоқда.
- Россияга қарши санкциялар киритиш уруш эълон қилиш каби, аммо Худога шукр, ҳали бунгача етиб бормади.
- Буюк Британия вазири НАТОга низога қўшилганини айтди, шу сабабли тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Британия ташқи ишлар вазирининг НАТО Украинадаги низога қўшилгани ҳақидаги гапларини ҳеч ким инкор этмади, Россия буни сигнал деб қабул қилди.
- Россия ҳар қандай мамлакатнинг Украинада парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этишини унинг қуролли низога қўшилиши деб ҳисоблайди.
- Ҳарбий ҳолат ташқаридан тажовуз бўлганида президент фармонига асосан жорий этилади, бизда бундай вазият йўқ ва бўлмайди деб умид қиламан.
- Махсус операция доирасида Украинанинг бутун ҳарбий инфратузилмаси ва ҳаво-ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқ қилинди.
- Украинадаги операция бош штаб режалаштирганидек давом этмоқда.
- Бирдан Украинанинг НАТОга қабул қилиниши тўғрисида тўхтовсиз гапира бошлашди. Бу нимага олиб келиши мумкин эди? Агар у НАТО аъзоси бўлса, шартномага мувофиқ, альянснинг қолган барча аъзолари бу мамлакатни ҳарбий низо вақтида қўллаб-қувватлаши лозим. Улар Донбассда ҳарбий операция ўтказяпти. Қримга ҳам киришади. Ана шунда бутун НАТО билан жанг қилишимизга тўғри келади. Бунинг оқибатлари тушунарлими? Ҳаммага тушунарли деб ўйлайман.
Россияга қарши санкциялар, Владимир Путин, Уруш эълон қилиш, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар, Россиялик ҳарбийлар Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди