09:47 / 06.03.2022
1 343

БМТ: Украинадаги урушда 350 нафардан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлди

БМТ: Украинадаги урушда 350 нафардан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлди
Фото: Freepressjournal
Украинадаги уруш вақтида камида 351 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 707 нафар одам яраланган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 4 март якунлари бўйича берилган маълумотларга таяниб хабар қилган.

Ўлимларнинг катта қисми оғир артиллерия берган зарбалар, залп билан кетма-кет ўт очишнинг реактив тизимлари, ракета ва авиазарблар оқибатида кузатилган. Айримачилар назорати остидаги ҳудуднинг ўзида 23 та ўлим ҳолати қайд этилиб, 93 нафар одам яраланган.

Ҳалок бўлганларнинг 22 нафари вояга етмаганлар. Камида 36 нафар бола турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш, Украинани «демилитаризация» ва «денасификация қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Кремль гап «ҳарбий салоҳиятни зарарсизлантириш» ва «Украинани нацистлардан тозалаш» ҳақида кетаётганини тушунтирди. Путиннинг баёнотидан кейин Украина шаҳарлари бир неча бор ўққа тутилди. 1 март куни эрталаб Харьковдаги вилоят маъмурияти биноси жойлашган Озодлик майдонига ракета ҳужумига учраган. Портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди. Украина президенти Владимир Зеленский ракета зарбасини «очиқдан очиқ террор» деб атади.

2 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий операциялардаги йўқотишлар ҳақида маълумот бериб, урушда Россия томонидан 500 га яқин аскар ҳалок бўлгани маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Украинадаги урушда 350 нафардан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлди