АҚШ давлат котиби украиналик ҳамкасби билан бу гал ноодатий вазиятда кўришди. Фото: Twitter/Blinken
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 5 март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашди. Вазирлар учрашуви Украина–Польша чегарасида кучли хавфсизлик чоралари остида кечди.
Давлат котиби уруш давом этаётганига қарамай чегара орқали Украина ҳудудига бир неча қадам қўйган.
Учрашувда Украинага қўшимча қурол-аслаҳа етказиш, Россияга нисбатан навбатдаги санкцияларни жорий этиш, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилмаса, мамлакатни халқаро ҳамжамиятдан янада кучли иҳоталаш масалалари муҳокама этилган.
Э.Блинкен Россия президенти В.Путин томонидан Украинага бостириб кириш буйруғининг берилишини мудҳиш хато деб атаган ва Киевга ҳарбий, иқтисодий ҳамда гуманитар кўмак кучайтирилишига ваъда берган.
«Бугун дўстим Дмитрий Кулеба билан Украина–Польша чегарасидаги учрашувимиз илҳомбахш руҳда кечди. У ва президент Зеленский намойиш этаётган етакчилик ва жасурлик таҳсинга сазовор. Қўшма Штатлар ҳамда бутун дунё уларни ва Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади», – деб ёзади АҚШ бош дипломати ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Давлат котиби Блинкен мазкур сафар давомида Польшанинг TVN телеканалига берган интервьюсида кўпчиликни ўйлантираётган масала – Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш йўллари хусусида ҳам фикрларини баён қилган. Хусусан, бу борада иқтисодий-молиявий жазо чоралари ва чекловларни алоҳида қайд этган.
«Санкциялар кўпчилик бир ой ёки олти ҳафта муқаддам тасаввур қилганидан ҳам кучли таъсир ўтказаётир. Чунки бу жараёнга жуда кўплаб мамлакатлар бош қўшди. Россиядаги йирик молия тузилмаларига чекловлар жорий этилиши, муҳим йўналишларни модернизация қилиш учун технологиялар етказишнинг тўхтатилиши, олигархлар ҳамда уларнинг оилаларига тўғридан-тўғри санкция киритилиши – буларнинг бари кучли, кўламли таъсирга эга», – дейди давлат котиби.
С.Салим
АҚШ давлат котиби, Украина–Польша чегараси, Энтони Блинкен, Дмитрий Кулеба, Урушни тўхтатиш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”