16:09 / 06.03.2022
1 797

Польша Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериши мумкин

Польша Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериши мумкин
Польша АҚШдан Ғ-16 қирувчи самолётлари эвазига Украинага МиГ-29 қирувчи ва Су-25 ҳужумчи самолётларини бериши мумкин. Бу ҳақда шанба куни The Wall Street Journal АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берган.

Нашрнинг таъкидлашича, президент Владимир Зеленский шанба куни АҚШ Конгресси аъзоларига Украинага ҳарбий самолётлар етказиб беришни осонлаштиришни сўраб мурожаат қилган. The Wall Street Journal манбаларига кўра, Қўшма Штатлар Польша Киевга маълум миқдордаги МиГ-29 ва Су-25 самолётларини тақдим этиш вариантини кўриб чиқмоқда ва Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган қирувчилар Варшавага топширилиши мумкин. Нашрда жанговар самолётлар сонига аниқлик киритилмаган.

Газетанинг қайд этишича, таклиф қилинган келишув АҚШ ва унинг НАТОдаги ҳамкорлари ўртасида муҳокама қилинмоқда. Бундай ускуналар алмашинуви Вашингтон ва Варшава раҳбарияти томонидан тасдиқланиши керак, деб ёзади The Wall Street Journal.

Аввалроқ Зеленский НАТОдан Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд жорий этишни сўраган эди. Шу билан бирга, шанба куни Россия президенти Владимир Путин Россия бошқа давлатларнинг Украина узра учиш тақиқланган ҳудудни ташкил этишга уринишларини ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш деб ҳисоблаши, бу бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. АҚШ ва НАТО вакиллари аввалроқ Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуднинг жорий этилиши Россия билан уруш хавфини туғдиришини таъкидлаган эди.

Қирувчи самолётлар, Польша, Украина, МиГ-29 қирувчи, Су-25 ҳужумчи самолёт, Ғ-16 қирувчи самолёт Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериши мумкин