1 989
Россия Украинанинг 2,2 мингта ҳарбий объекти йўқ қилинганини айтмоқда. Украина эса Россиянинг...
Россия Мудофаа вазирлиги «махсус операция» давомида Россия қўшинлари «Украина ҳарбий инфратузилмасининг 2203 та объектини ишдан чиқаргани» ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳаводаги 24 та ва ердаги 69 та самолёт, 778 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар йўқ қилинган.
Ўз навбатида, Украина Бош штаби уруш бошидан буён 11 мингдан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Украина томонининг маълумотларига кўра, Россия армиясининг йўқотишлари 285 та танк, 985 та зирҳли техника, 44 та самолёт ва 48 та вертолётни ҳам ташкил этган.
Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида оператив режимда хабар бермаяпти. Вазирлик қурбонлар сони ҳақидаги маълумотни фақатгина 2 мартга келиб эълон қилган. Унда айтилишича, 498 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, 1597 нафари яраланган.
Уруш шароитида низонинг у ёки бу томонидан расмий вакиллар тарқатган маълумотларни тезда текширишнинг имкони йўқ.
5 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинадаги уруш вақтида камида 351 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, 707 нафар одам яралангани ҳақида ҳисобот берганди.
Украина шаҳарларида ўн кундан буён ўт очишлар давом этмоқда. 27 февраль куни Украина Россия устидан Халқаро судга расман даъво аризасини берганди. Унда ўз тажовузини оқлаш мақсадида геноцид тушунчасини бузиб кўрсатгани учун Россияни жавобгарликка тортиш талаб қилинган. 3 март куни Халқаро жиноий суд Украинадаги вазият юзасидан терговни бошлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин